Торрес ҳам Иньестанинг ортидан Японияга кетиши мумкин
Ads

"Атлетико" Мадрид собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес фаолиятини Япониянинг "Саган Тосу" клубида давом эттириши мумкин.

Япон ОАВлари тарқатган хабарга кўра 34 ёшли испаниялик футболчи кунчиқар юрт жамоаси билан деярли келишувга эришган. Унга кўра Торрес янги жамоасида йилига 6,2 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Торрес айни дамда эркин агент мақомидаги футболчи ҳисобланади.

Маълумот учун, бундан аввал испаниялик бошқа бир афсона - Андрес Иньеста Япониянинг "Виссел Кобе" клуби билан шартнома имзолаган эди.