Торрес учун "Ливерпуль" ва "Барселона" кураш бошлади
"Ливерпуль" ва "Барселона" клублари "Валенсия" ярим ҳимоячиси Ферран Торресга жиддий қизиқиш билдира бошлашди.
Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар ҳам, мерсисайдликлар ҳам 19 ёшли испаниялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида сотиб олишни режалаштиришмоқда. Ўз навбатида “кўршапалаклар” ҳам шартнома муддати тугашига бор йўғи 1,5 йил қолгани боис Торресни сотиб юборишга тайёр.
Маълумот учун, Торрес “Валенсия” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ҳозиргача ушбу жамоада 63 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар