Торрес ва Ямал "Барселона"нинг энг яхши тўпурарларига айланди
Ферран Торрес ва Ламин Ямал 2025/26 йилги Ла Лига мавсумида "Барселона"нинг энг яхши тўпурарлари бўлишди.
Ҳар икки футболчи Испания чемпионатида 16 тадан гол урди. Бироқ 26 ёшли Торрес бу натижани 33 та ўйинда қайд этган бўлса, 18 ёшли Ямаль 28 та учрашувда амалга оширди.
Жамоанинг учинчи энг яхши тўпурари эса Роберт Левандовски бўлди. 37 ёшли поляк ҳужумчиси ҳисобида 14 та гол бор.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин "Барселона"нинг энг яхши тўпурари 17 тадан кам гол урган ҳолат сўнгги марта 2021/22 йилги мавсумда кузатилган эди. Ўшанда Мемфис Депай 12 та гол билан жамоанинг энг яхши бомбардири бўлган.

Фикрлар