Торрес Япониядаги илк голини Иньестанинг жамоасига урди (ФОТО)

Айни дамда фаолиятини Япониянинг “Саган Тосу” клубида давом эттираётган Фернандо Торрес кунчиқар юрт чемпионатидаги илк голини киритди.

Эътиборлиси, 34 ёшли испаниялик форвард дебют голини ҳамюрти Андрес Иньеста тўп сурадиган “Виссел Кобе” (3:0) жамосига урди. Учрашув якунгач эса Торрес ва Иньеста ўзаро қувноқ кайфиятда суратга тушишди.

Айтиш лозимки, ушбу баҳс Торрес учун “Саган Тосу” сафидаги 8-ўйин эди.