Тўрт нафар курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Озарбайжон пойтахтида кечаётган спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг ортда қолган куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Ҳамюртларимиз унда 2 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Кумуш медал:
-55 кг: Жаҳонгир Тўлқунов
-65 кг: Шоҳиддин Алиев
Бронза медал:
-48 кг: Фарруҳ Маҳмудов
-110 кг: Беҳруз Аширов
Бугун турнирнинг сонгги кунида 3 нафар эркин курашчимиз бронза медали учун юришни давом эттиришади.
-45 кг: Муҳаммад Раҳимжонов / Абдуназар Батирканов (Қирғизистон) — Лаша Дотиашвили (Грузия)
-60 кг: Бекзодбек Иброҳимов / Витолд Павлик (Полша) — Микита Кузменко (Украина)
-71 кг: Жалолиддин Жалолов / Кемрин Ҳовард (АҚШ) — Адилет Рисбай (Қозоғистон)
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар