Тўрт таэквондочимиз Япония Гран-присида иштирок этади

Жорий йилнинг 13-15 сентябрь кунлари Япониянинг Чиба шаҳрида  таэквондо (WTF) бўйича жаҳон Гран-приси бўлиб ўтади. 

Унда жаҳоннинг энг кучли таэквондочилари 8та вазн тоифасида (4та аёллар, 4та эркаклар) кураш олиб боради. 2019 йил июль ойида эълон қилинган Олимпиада рейтинги асосида ҳар бир вазн тоифасида энг юқоридаги 31 нафардан таэквондочи турнирга таклиф этилди.

Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини, Никита Рафалович, Улуғбек Рашитов, Нигора Турсунқулова ҳамда Светлана Осипова ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!