Тошкент шаҳар мактабларида "Мактаблар лигаси" старт олди (фото)

  Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси умумтаълим мактаблари ўртасида “Мактаблар лигаси” тадбирларини ўтказишни бошлади.

  “Мактаблар лигаси” мусобақасида умумтаълим мактабларининг 8-,9-,10-синф ўқувчилари баскетбол, волейбол ва гандбол бўйича беллашадилар.

  Лиганинг илк босқичи синфлараро бўлиб ўтади. Кейин мактаб, туман ва шаҳар босқичи ўтказилиши мўлжалланган.

  Эътиборли томони шундаки, мазкур мусобақаларда Тошкент шаҳридаги 284 та мактабларда таҳсил олаётган 30 672 нафар ўқувчи иштирок этади. Улар асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ҳамда ички ишлар бўлими профилактик ҳисобида турувчилардир.

  Миробод туманидаги спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида мазкур спорт мавсуми очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!