Тошкент шаҳри профессионал бокс кечасига мезбонлик қилади

  • 9 февраль, 2021, 17:08
  • 0
  • Бокс

14 февраль куни Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан бокс кечаси ташкил этилади. Унга Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Sports.uz сайти манбаларига маълум бўлишича, ушбу оқшомнинг марказий жанги WBC Asia камари учун ўтказилади.

Унда ҳамюртимиз Ҳамид Ҳакимов ушбу титул учун рингга кўтарилади. Шунингдек, Шукрулло Воҳидов ҳам жанг ўтказиши кўзда тутилган.

Уларнинг рақиблари ва қолган жуфтликлар борасида тез орада маълумот берамиз.Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!