Тошкент ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
Жорий йилнинг 15-25 июль кунлари пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида навбатдаги қитъа чемпионати ўтказилади. Кеча Осиё оғир атлетика федерацияси мазкур чемпионат иштирокчилари учун дастлабки талабномалар муддати якунланганлигини эълон қилди.
Тақдим этилган талабномаларда 25 та давлатдан 400 нафардан зиёд иштирокчи тўғрисида маълумотлар жамланган. Унда 200 нафарга яқин ўсмир, шунингдек, 250 нафардан ортиқ ёшлар олтин медаллар учун кураш олиб бориши келтирилган.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси маълум қилишича, бўлажак баҳсларда 40 нафардан зиёд ёш атлет юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Кеча Осиё чемпионатини ўтказиш ташкилий қўмитаси мусобақа рамзини ҳам эълон қилди.
Фикрлар