Тошкентда бўлиб ўтадиган профессионал бокс кечасида кимлар жанг қилади? Мухлислар аренага қўйиладими?

29 май куни пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ҳамда SAFPRO промоутерлик компанияси томонидан ташкиллаштириладиган бокс жанглари ҳам иқтидорли боксчиларни тарбиялашда муҳим мусобақа бўлиб қолиши шубҳасиз. Мазкур “Профессионал бокс кечаси”нинг марказий жанги "BeFit" клуби аъзоси Исломбек Пирманов (2-0, 2 КО) озарбайжонлик Рауф Агаев (31-7, 14 КО) ўртасида WBC минтақавий камари учун бўлиб ўтади. Шунингдек, хамюртимиз Абдуҳамид Ҳакимов бокс оқшомида WBC Asia камарини ҳимоя қилади. Ажойиб бокс оқшомида Достон Турдиев, Рустам Эргашев, Беҳруз Раҳмонов, Жўрабой Зокиров, Шукрулло Воҳидов каби профессионал боксчиларимиз рейтинг жангларида иштирок этади.

“Профессионал бокс кечаси”нинг супервайзери этиб Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Набижон Исманов белгиланган.

Мусобақани кузатиш учун Тошкентга Бутунжаҳон боксчилар уюшмаси (WBC) ижроқўми аъзоси, WBCнинг МДХ ва Балтика давлатлари бўлими президенти Владимир Лаптев, жаҳондаги энг кучли промуотерлик компанияларидан бири RSS промуотерлик ташкилоти бош директори Герман Титов каби профессионал бокс оламида ўз нуфузига эга бўлган шахслар иштирок этади.

Жанглар 29 май куни кечки соат 19.00 да бошланади. Баҳсларни тамоша қилиш учун спорт мажмуага кириш бепул.

photo_2021-05-27_13-10-54

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!