Тошкентда енгил атлетика бўйича Республика очиқ турнири якунланди

 

Тошкент шаҳрида жойлашган Енгил атлетика марказида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Геннадий Григорьевич Арзуманов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди.

Турнирда спортчилар енгил атлетиканинг 34 та тури бўйича ўзаро беллашдилар. Унда республикамизнинг барча вилоятларидан, шунингдек, Тожикистон, Қозоғистон ва Малайзия каби мамлакатлардан 253 нафар спортчи иштирок этди.

Мусобақа давомида қайд этилган натижаларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

100 метрга югуриш:
Аёллар: Анна Шиманис
Эркаклар: Суннат Исмоилов

800 метрга югуриш:
Аёллар: Севинч Хайриддинова
Эркаклар: Евгений Фадеев

Учхатлаб сакраш:
Аёллар: Ирина Белова
Эркаклар: Руслан Курбанов

400 метрга тўсиқлар оша югуриш:
Аёллар: Светлана Кузнецова
Эркаклар: Шохрух Баратов

Диск улоқтириш:
Аёллар: Светлана Прошкина
Эркаклар: Иван Маркелов

200 метрга югуриш:
Аёллар: Нигина Шарипова
Эркаклар: Сардор Бахтияров

10000 метрга югуриш:
Эркаклар: Закрилло Маматқулов

Узунликка сакраш:
Аёллар: Анна Шиманис
Эркаклар: Никита Логинов

5000 метрга югуриш:
Аёллар: Малика Мақсудова
Эркаклар: Шохрух Давлатов

Баландликка сакраш:
Аёллар: Надия Дусанова
Эркаклар: Дмитрий Мельситов

100 метрга тўсиқлар оша югуриш:
Аёллар: Саида Абдумуминова
Эркаклар: Эргаш Нормуродов

1500 метрга югуриш:
Аёллар: Мехрангу Назарова
Эркаклар: Шохрух Давлатов

Найза улоқтириш:
Аёллар: Наргиза Қўчқорова
Эркаклар: Иван Зайцев

Босқон улоқтириш:
Аёллар: Анастасия Асланиду
Эркаклар: Суҳроб Ходжаев

400 метрга югуриш:
Аёллар: Нигина Шарипова
Эркаклар: Азизбек Самадов

Ядро улоқтириш:
Аёллар: Елена Смольянова
Эркаклар: Сергей Дементьев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!