Тошкентда жанг қиладиган Умар Нурмагомедов акаси Хабиб билан тайёргарлик кўрмоқда

Россиялик UFC  чемпиони Хабиб Нурмагомедов укаси Умар Нурмагомедов билан бирга бўлган спарринг фотосуратларини instagramга жойлаштирди. Хабибнинг сўзларига кўра, у кейинги жангга тайёргарлик кўрмоқда.

“Укам ҳам жанг қилади. Умар Нурмагомедов Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган GFC 20 турнирига жангга тайёргарлик кўрмоқда. Мен ҳам келгуси йилги жангларга таёрланмоқдаман ", - деб ёзди Хабиб.

Эслатиб ўтамиз: Умар Нурмагомедов 23 ноябрь куни Тошкентда, "Ҳумо" аренасида бўлиб ўтадиган GFC 20 турнирининг марказий жангида Никита Чистяковга қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!