Тошкентда Осиё Кубогига қуръа ташланади. Ўзбекистон билан бир саватчадан кимлар ўрин олган?

  • 10 февраль, 2022, 17:44
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-19 июнь кунлари U23 Осиё кубогига Ўзбекистон мезбонлик қилади. Мазкур нуфузли турнирнинг расмий қуръа ташлаш маросими ҳам айнан мамлакатимизда ўтказилади.

Tecno

Қуръа ташлаш жараёни “Бунёдкор” стадионида 17 февраль куни соат 12:00 да бошланади. Маросимда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланади.

Мусобақа мезбони Ўзбекистон U23 терма жамоаси номи 1-саватчага жойлашади. Шунингдек, ушбу саватчадан Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия ҳам ўрин олган.

Қуръа саватчалари:

1-саватча

Ўзбекистон;

Жанубий Корея;

Саудия Арабистони;

Австралия.

2-саватча

Иордания;

Таиланд;

БАА;

Эрон.

3-саватча

Ироқ;

Қатар;

Вьетнам;

Япония.

4-саватча

Тожикистон;

Малайзия;

Кувайт;

Туркманистон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!