Тошкентда Осиё ва Океания мамлакатларининг спорт вазирлари жам бўлади

Жорий йилнинг 22-23 май кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳридаБутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг навбатдаги XIX ҳукуматлараро Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли тадбирда WADA президенти Витолд Банка, шунингдек 34 та мамлакатнинг спорт вазирлари, вазир ўринбосарлари ва антидопинг соҳасига масъул бўлган мутасаддилар иштирок этади.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ва Бутунжаҳон антидопинг агентлиги ўртасида соҳадаги ишларни янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзолаш режалаштирилган.

Таъкидлаш лозимки, ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган ушбу нуфузли тадбирга Ўзбекистон биринчи бор мезбонлик қилмоқда.

Бахтиёр Тоштемиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!