Тошкентда ўтказилиши керак бўлган Чемпионлар лигаси ўйини бекор қилинди. Сабаби...

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган “Сепахон” ва “Ал-Наср” жамоалари баҳси Тошкентда бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилган эдик.

Бизга етиб келган маълумотларга қараганда ушбу учрашув номаълум муддатга қолдирилган. Хатто унинг Тошкентда ўтказилиши ҳам сўроқ остида.

Бунга Эронда тарқалган COVID19 Коронавирус эпидемияси сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бироқ, ҳозирча на ОФК ва на Ўзбекистон томони бу ҳақда расмий маълумот бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, “Сепахон” – “Ал-Наср” баҳси 3 март куни Тошкентдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтиши керак эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
fc.navbahor
27/02/2020 14:08
Shu baloyam qaerdan paydo boldi jonga tegdi
Mirali Hcerali
27/02/2020 14:19
Аллохга шукр кил ношукур булма футбол йуколиб кетса кетсин лекин инсоният сог ва омон булсин.
&
fc.navbahor
27/02/2020 16:02
Kim noshukur bolyapti tushundimi uzi