Тошкентда профессионал кикбоксинг кечаси ташкил этилади!

3 июль куни Тошкент шаҳрида профессионал кикбоксинг кечаси бўлиб ўтади. 

Яъни, "Uzbekistan Open-2" турнири ташкил этилади.  Мазкур жанг оқшомида юртимизнинг энг кўзга кўринган кикбоксингчиларига қарши хориждан юқори даражадаги рақиблар рингга кўтарилади. 

Жумладан, 101 кг вазн тоифасида Ҳусан Баратов туркиялик Мехмет Озерга,-91 кг вазнда Мурод Азимов хорватилик Иван Бертичга,  -76 кгда Тимур Холматов мисрлик Абдуллоҳ Мандога,  -55 кгда Гулжаҳон Норматова эса Украина ваеиласи Мария Белкинага қарши жанг қилади. 

Ушбу кикбоксинг кечаси "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Шу ўринда мазкур муҳим жангларда юртдошларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!