Тошкентда велотрек бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

21-25 май кунлари пойтахтимиздаги велотрек мажмуасида 2001-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 10 жамоа таркибида 100 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Бугун, мусобақанинг биринчи кунида ўғил болалар ўртасида ўтказилган уч айлана бўйлаб жамоавий спринт баҳсларида Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчилари Дмитрий Сирко, Умиджон Бахтиёров ва Тимур Абдуҳакимов биринчи ўринни эгаллашди. Ушбу баҳсларда иккинчи ўринни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин ҳам РИОЗМИ вакилларига насиб этди.

Қизлар ўртасида ўтказилган икки айлана бўйлаб жамоавий спринт баҳсларида Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчилари Янина Кускова ва Мадина Қаҳҳорова жуфтлигига тенг келадигани топилмади. Кейинги ўринларни эса фарғоналик қизлар банд этишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!