Тошкентда “Matchroom” компанияси томонидан ажойиб профессионал бокс оқшоми ташкил этилиши арафасида, Sports.uz манбаларининг маълум қилишича, 3 апрель куни “Ҳумо” аренасида ўтказилиши кўзда тутилаётган ушбу бокс оқшомида 55,3 кг вазн тоифасида IBF ва WBA чемпионлик камари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев япониялик Риосука Ивасадан ўз камарларини ҳимоя қилса, Шаҳрам Ғиёсов россиялик Иса Чаниевга қарши жанг қилади.

Шунингдек, ушбу бокс оқшомида Ҳасанбой Дўсматов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Иқболжон Ҳолдоров, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов, Миразизбек Мирзахалилов каби юлдуз боксчиларимизнинг ҳам рингга кўтарилиши режалаштирилмоқда.

Уларнинг рақиблари ҳақида ҳозирча маълумотга эга эмасмиз. Тез орада бу борада ҳам хабар берамиз!

Шаҳрам Ғиёсов Тошкентдаги тарихий жанг кечасида рингга кўтарилади. Рақиб ҳам маълум...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!