"Тоттенҳем" - "Антверпен": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Европа Лигаси 6-туридан ўрин олган "Тоттенҳем" - "Антверпен" ўйини сайтимиз томонидан сизга матнли трансляция шаклида ҳавола этилади. Ўйинни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради. 

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Тоттенҳем" ўз уйида ишончли ғалабага эришиб, гуруҳ босқичини 1-ўрин билан якунлаб олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90'

    Бош ҳакам Хесус Хиль Мансано учрашув асосий вақтига жами тўхталишлар учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

  • 90'

    Ҳарри Кейн 2 футболчини алдаб ўтиш эвазига дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб олганига қарамай, ундан фойдалана олмади! Ух, қандай вазият!!

  • 88'

    Давинсон Санчес қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 87'

    Сўнгги дақиқаларда шпорлардан тезкор штурмлар! Ўйин темпи сўнганича йўқ!

  • 86'

    Вазият қалтис. Бенавентенинг жароҳати уни бугунги ўйинни якунлашига тўсқинлик қилади. У майдонни тарк этди.

  • 85'

    Кристиан Бенавенте ("Антверпен") жароҳатлангандай таассурот уйғотмоқда. Шифокорлар майдонда.

  • 84'

    Симен Юклерод тўп учун курашда рақибини чиройли тарзда енгди, лекин тез фурсат ичида ўзи уни йўқотди.

  • 83'

    Шимолий Лондонликлар одатдагидай штурмлари билан рақибга хавф туғдиришда давом этмоқда.

  • 81'

    Давинсон Санчес қанотдан узатилган ажойиб кроссни боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ тўп сал юқорилаб кетди.

  • 77'

    Ампома қўпол подкати учун испаниялик ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

  • 73'

    "Антверпен" ҳам сўнгги ўзгаришларини амалга ошириб бўлди: Мануэл Бенсон ва Абдулайе Сек майдонни тарк этди, уларнинг ўрнига Бирже Верстрет ва Кодзи Миёси майдонга тушди.

  • 71'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Жованни Ло Челсо ажойиб узатмани қабул қилиб олди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! 2-0!

  • 69'

    Жованни Ло Челсо узатиб берган бурчак тўпини Ҳарри Кейн боши билан чап бурчакка тўғирлаб юборди, дарвозабон эса ўз ўрнида!

  • 69'

    Майдон эгалари яна бир бурчак зарбасига эга бўлишди.

  • 68'

    "Тоттенҳем" 5-ўзгаришни ҳам амалга ошириб бўлди. Лукас Моура ўйинни энди захира ўриндиғида кузатиб ўтиради, Мусса Сиссоко эса майдонда ҳаракат қилади.

  • 67'

    Сон голга жуда яқин келди! Унинг берган кучли зарбаси сўнгги сониялардаги рикошет оқибатида йўналишини ўзгартириб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчакдан тўпни "Тақачилар" ўйинга киритиб беради.

  • 65'

    Тўпни шпорлар назорат қилмоқда. Устунлик ҳозирча уларда.

  • 60'

    Моуриньо яна 2 ўзгаришни амалга оширадиган бўлди: ҳозиргина гол урган Карлос Винисиус ва яхши ўйнаган Уинкс ўрнига Ҳарри Кейн ва Танги Ндомбеле майдонга тушди.

  • 59'

    "Антверпен"да ҳам 2 ўзгариш: Жордан Лукаку ва Мартин Хонгла ўрнига Симен Юклерод ва Франк Боя майдонга тушишди.

  • 58'

    Моуриньо жамоасида ўзгариш: Бейл майдонни тарк этиб, ўрнига Сон Хионг Мин ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 57'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Карлос Винисиус қулайгина вазиятдан оқилона фойдаланиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди! 1-0!

  • 56'

    Меҳмонлар футболчиси Абдулайе Сек рақибини футболкасидан тортиб ушлаб қолди, буни кўриб турган ҳакам эса ҳуштак чалиб, жарима зарбаси белгилади.

  • 54'

    Жарима зарбасидан сўнг бурчак тўпига эга чиққан "Антверпен" уни ҳам ноаниқ амалга оширди.

  • 54'

    Лукас Моура жуда қўпол фол ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди.

  • 51'

    "Тақачилар" ҳимоячиси Метт Доэрти қанотдан рақиб жарима майдони ичига ажойиб кросс амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 48'

    Лукас Моура жарима майдони ташқарисидан туриб кучли зарба беришга уриниб кўрди, бироқ унинг зарбаси блокланди.

  • 46'

    "Антверпен"да ҳам ўзгариш: Лиор Рафаэлов майдонни тарк этиб, ўрнига Нана Ампама тушди.

  • 46'

    "Тоттенҳем" таймни ўзгариш билан бошлаб олди. Серхио Регилон ўрнига майдонга Стивен Бергвейн тушди.

  • 46'

    2-таймга старт берилди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Хесус Хиль Мансано ҳуштагини чалди ва футболчилар ечиниш хонасига йўл олишди. 1-тайм якунланди, танаффус.

  • 45'

    Учрашувнинг 1-бўлимига 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Мана бу ҳақиқий сейв! Карлос Винисиуснинг берган кучли зарбасини Бейронвард моҳирлик билан қайтариб қолди! Қойил!

  • 43'

    Тўп назорати шпорлар томонда. Ўйин бир маромга тушиб қолди, жамоалар ҳужумга ўтишга шайланишмоқда.

  • 38'

    Мануэл Бенсон рақибининг позицион ҳужумига қоида бузиш орқали халақит берди ва фол ишлатди. "Тоттенҳем" жарима зарбасига эга бўлди.

  • 35'

    Ух, қандай имконият!!! Жованни Ло Челсонинг жарима майдони ичидан туриб дарвозанинг тўққизлик бурчагига берган кучли зарбасини Алиризо Бейронвард қийинчилик билан қайтариб қолди! Суперсейв!

  • 34'

    Мануэл Бенсон ("Антверпен") ижро этган бурчак тўпига ҳеч ким эга чиқолмади ва рақиблар қарши ҳужумга ўтиб кетишди.

  • 34'

    "Антверпен" позицион ҳужум ташкил этмоқда. Лондонликлар ҳимояланмоқда.

  • 32'

    Рақиб ҳужумини эндигина бир амаллаб тўхтатишга эришган шпорлар яна бир бор ўша нуқтада қоида бузди ва жарима зарбасига сабаб бўлди. Қоидани бу сафар Регилон бузди.

  • 31'

    Лондонликлар сафида Карлос Винисиус ўз жарима майдони яқинида қўполлик ишлатди ва Хесус Хиль Мансано жарима зарбаси белгилади. Мехмонларда хавфли вазият юзага келиши мумкин.

  • 28'

    Метт Доэрти ҳужумда фол ишлатиб жамоасининг ҳужуми тўхтатилишига сабаб бўлди. 

  • 28'

    Моура тўпни ҳаволатиб ичкарига узатиб берди, бироқ тўпга ҳеч ким ета олмади.

  • 27'

    Жованни Ло Челсо жарима зарбасини ижро этди. Тўп жонли деворга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак зарбаси.

  • 25'

    Бельгияликларнинг бошқа бир футболчиси Абдулайе Сек рақибини чалиб йиқитгани учун огоҳлантириш олди. Учрашувдаги илк сариқ карточка.

  • 23'

    Меҳмонлар аъзоси Жереми Гелен ишлатган фоли учун ҳакамдан оғзаки огоҳлантириш олди. Кейинги фол учун у карточка билан "сийланиши", ҳакамнинг хатти-ҳаракатидан дарров сезилди.

  • 23'

    Карлос Винисиус ("Тоттенҳем") воқеалар ривожидан олдинлаб кетди: ён ҳакам байроғини кўтарди.

  • 19'

    Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечмоқда. Жамоалар тўп назоратига ҳаракат қилишмоқда ва ҳозирча буни Моуриньо шогирдлари кўпроқ ўхшатишмоқда.

  • 18'

    Ҳаммаси жойида: Тангангада жиддий жароҳат йўқ, у ўйинни давом эттиролади.

  • 17'

    "Тоттенҳем" футболчиси Яфет Танганга майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Жароҳат қандай эканлиги ҳақида яқин дақиқалар ичида билиб оламиз.

  • 16'

    Лукас Моура узоқ масофадан зарба берди, бироқ тўп ҳимоячилардан бирига тегиб, йўналишини ўзгартирди.

  • 14'

    Жованни Ло Челсо рақибига нисбатан қўпол ўйин намойиш этди, учрашув арбитрлари эса хуштагини чалиб, жарима зарбаси белгилади.

  • 11'

    Тез ташкил қилинган ҳужум тез якунланди: Гарет Бейл ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 10'

    Мезбонлар қисқа паслар орқали тўпни назорат қилмоқда. Фурсат бўлиши биланоқ ҳужумга ўтишмоқчи.

  • 9'

    "Антверпен" футболчиси Мартин Онгла тўпга жуда қўпол тарзда чиқиб келди ва қоида бузди. Барчасини кўриб турган ҳакам хуштак чалиб, ўйинни тўхтатди.

  • 6'

    Гарет Бейл бурчакдан ҳаволатиб узатиб берилган тўпни бир сакраб дарвозага йўналтирди, бироқ тўп дарвозанинг ўнг устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! Учрашувдаги илк росмана хавфли вазият!

  • 6'

    Шпорлар бурчак тўпи ишлаб олишди. Лукас Моура уни ижро этади.

  • 4'

    Лайнсмен байроғини кўтарди - "Антверпен" футболчиларида ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

  • 1'

    Учрашув ҳаками Хесус Хиль Мансано ҳуштагини чалди ва ўйинга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар "Тоттенҳем Ҳотспур" стадионига чиқиб келишмоқда. Европа Лигаси мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Яқин дақиқалар ичида бошланувчи Европа Лигаси 6-туридан ўрин олган "Тоттенҳем" - "Антверпен" бахсини сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!