“Тоттенхэм” – “РБ Лейпциг”. Лондондаги супер тўқнашувда кимнинг имконияти юқори?

Хабарингиз бор бугун УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган яна 2 та беллашув бўлиб ўтади. “Тоттенхэм” – “РБ Лейпциг” баҳси шулар жумласидандир.

Келинг, ушбу беллашув олдидан жамоаларнинг имкониятларини баҳолаб чиқамиз.

Мавсум ўртасида бош мураббийни алмаштирган “Тоттенхэм” мавсумни барқарор ўтказа олмаяпти. “Шпорлар” сўнгги 6 та ўйиннинг фақатгина 1 тасида рақиб дарвозасига гол ура олишмаган холос. Қолган беллашувларда эса камида бир марта гол уришни уддалашган.

Бироқ, “Тоттенхэм”нинг ҳужум чизиғи жуда жиддий йўқотишларга учраган. Жамоа тўпурарлари ҳисобланган Харри Кейн ва Сон Хин Мин жиддий жароҳат олишган. Улар нафақат бугунги, балки 11 март куни бўладиган жавоб ўйинида ҳам майдонга туша олишмайди.

сон_6

Юқоридагиларни инобатга олсак “Тоттенхэм”нинг имкониятлари бироз пастроқ баҳолаш мумкин. Лекин, улар ўз майдонларида тўп сураётганликларини ҳам инобатга олиш керак.

Жозе Моуриньо шогирдлари айни дамда Англия премьер-лигасида 40 очко билан 5-ўринда боришмоқда.

сон1

Шу ўринда “Тоттенхэм” Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида “B” гуруҳида “Бавария”, “Олимпиакос” ва “Црвена Звезда” жамоалари билан кураш олиб борди ва “Бавария”дан сўнг 2-ўринни эгаллади.

б_1

“Тоттенхэм”нинг сўнгги 5 та ўйинда қайд этган натижаси:

“Тоттенхэм” – “Норвич” 2:1

“Саутгемптон” – “Тоттенхэм” 1:1

“Тоттенхэм” – “Манчестер Сити” 2:0

“Тоттенхэм” – “Саутгемптон” 3:2

“Астон Вилла” – “Тоттенхэм” 2:3

999_1

Сўнгги йилларда Германия футболида порлаб чиққан “РБ Лейпциг” Европада ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Ушбу жамоанинг ҳужумда жуда фаоллиги унинг асосий устунлиги ҳисобланади.

32 ёшли мураббий Юлиан Нагельсман бошқарувидаги жамоа Бундеслигада ҳам ажойиб ўйинлар намойиш этиб келмоқда. “РБ Лейпциг” ўтган 22 тур якунларига кўра 45 очко билан “Бавария”дан сўнг 2-ўринда бормоқда. Ушбу ўйинларда “РБ Лейпциг” рақиблари дарвозасига 56 та гол урди ва ўз дарвозасидан 25 та гол ўтказиб юборди.

вер

“РБ Лейпциг” клуби охирги ўйинларда худди “Тоттенхэм” каби барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Гоҳ мағлубият, гоҳ дуранг ва гоҳ ғалабалар қайд этмоқда. Жамоа узоқ муддат Бундеслигада пешқадамлик қилган бўлсада, сўнгги натижалар сабаб 2-ўринга тушиб кетди.

Қайд этиш лозимки, “РБ Лейпциг” Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида “G” гуруҳида “Лион”, “Бенфика” ва “Зенит” жамоалари билан кураш олиб борди ва якунда 11 очко тўплаб, 1-ўринни эгаллади.

г_1

“РБ Лейпциг”нинг сўнгги 5 та ўйиндаги натижалари:

“Айнтрахт” – “РБ Лейпциг” 2:0

“РБ Лейпциг” – “Боруссия М” 2:2

“Айнтрахт” – “РБ Лейпциг” 3:1

“Бавария” – “РБ Лейпциг” 0:0

“РБ Лейпциг” – “Вердер” 3:0

“Тоттенхэм”нинг ҳам, “РБ Лейпциг”нинг ҳам ўйинида барқарорлик йўқолганини инобатга олиб, ушбу ўйинда имкониятлар тенг деб айтиш мумкин. Мутахассислар ҳам ушбу баҳсда кучлар тенг эканлигини айтишмоқда.

Сўнгги ўйинларда иккала жамоанинг ҳам рақиблари дарвозасига кўпроқ гол ураётгани ва ҳужумдаги сермаҳсуллигини ҳисобга олиб, бугун Лондонда ҳар иккала дарвозага ҳам гол урилиши эҳтимоли катта дейиш мумкин.

9_1

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” – “РБ Лейпциг” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади. Жавоб баҳси эса 11 март куни Германияда бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)