"Тоттенхэм" - "Эвертон": Матнли трансляция

  • 90'

    Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Калверт-Льюин ўрнига Мойзе Кин майдонга тушмоқда.

  • 86'

    Ришарлисонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 85'

    Хёйберг сариқ карточка ишлаб олди.

  • 83'

    Калверт-Льюиннинг узоқ масофадан берган зарбаси Льорис учун қийинчилик туғдирмади.

  • 79'

    Девиснинг узатмасини Кейн боши билан дарвозага йўллади. Зарба кучсиз чиқди.

  • 76'

    Ндомбеле Доэрти ўрнига майдонга тушди.

  • 75'

    Пикфорд муштлари билан дарвозаси олдига келган тўпни уриб юборди.

  • 72'

    Ришарлисоннинг қанотдан ёриб кириб, йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 68'

    Андре Гомеш ўрнига Сигурдссон майдонга тушди.

  • 63'

    Ришарлисон яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Доэрти фол ишлатди. Ҳакам ҳозирча оғзаки огоҳлантириш берди.

  • 60'

    Уинкс ўрнига Бергвейн майдонга тушди.

  • 57'

    Дэвиснинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 55'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Калверт-Льюин ҳисобни очмоқда. Жаримадан узатилган тўпни ҳужумчи боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 54'

    Дукуре хавфли қарши ҳужумни олдини олди.

  • 52'

    Ришарлисон Хамеснинг узатмасини боши билан дарвозага жойлаб қўя олмади.

  • 51'

    Хамес ўзига узатилган тўпга етарлича зарба бера олмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    Сиссоко Алли ўрнига майдонга тушди.

  • 45'

    Бош ҳакам биринчи таймга бирор дақиқа қўшиб бермади.

  • 43'

    Ришарлисоннинг узоқ масофадан берган зарбасини Льорис ушлаб олди.

  • 41'

    Пикфорддан навбатдаги қаҳрамонлик. Доэртининг зарбаси жуда хавфли чиқди.

  • 38'

    Аллан ва Лукас Моура тўқнашиб кетди. Шифокорлар ёрдами зарур.

  • 37'

    Хамеснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 36'

    Тўп назорати "Тоттенхэм"да.

  • 33'

    Пикфорддан супер сейв. Деле Аллининг бирга-бир вазиятдан тепган тўпи хавфли чиқди.

  • 31'

    "Эвертон" бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 30'

    Ришарлисоннинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб бошқача траектория ҳосил қилди.

  • 28'

    Ришарлисон қоидани бузди. Тўп қўл билан ўйналгани сабаб ҳужум тўхтатилди.

  • 26'

    Соннинг зарбаси йўлини ҳимоячилар блоклади.

  • 24'

    Кейн Соннинг супер узатмасига етиб кела олмади.

  • 23'

    Минанинг олис масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 20'

    Ўнг қанотдан узатилган тўп Сонгача етиб келмади. Акс ҳолда, кореялик футболчи ҳисобни очиб қўярди.

  • 17'

    Девиснинг узатмаси Кейнга етиб боришига ҳимоячилар йўл қўйишмади.

  • 17'

    Ришарлисон дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, ноаниқ зарба берди. Ҳамма ҳайрон. "Тоттенхэм" футболчилари жиддий хатога йўл қўйишди.

  • 14'

    Жамоалар тўп назоратига эътибор қаратишмоқда. Хавфли ҳужумлар амалга оширилмаяпти.

  • 12'

    Ришарлисоннинг узатмаси ўтмади.

  • 10'

    Хамеснинг кесувчи узатмаси кучли чиқди. Шериклари унга ета олишмасди.

  • 8'

    "Эвертон" футболчисининг жарима майдони марказига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан осонликча қайтарилди.

  • 5'

    Ҳозирча устунлик майдон эгаларида.

  • 3'

    Дастлабки ҳужум "Тоттенхэм"да. Соннинг йўлини Коулмен ёпишга эришди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда турибди.

  • 0'

    "Тоттенхэм" ва "Эвертон" футболчилари майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Турнинг марказий беллашувига хуш келибсиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз АПЛ ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!