"Тоттенхем" - "Лестер": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 14-туридан олган "Тоттенхем" - "Лестер" учрашувини сайтимиз орқали матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб боради.
- 90+4'
Ўйин якунланди. "Лестер" сафарда Моуриньонинг "Тоттенхэм"ини 2:0 ҳисобида мағлуб этди
- 90+4'
ЭҲ-ХЭ! Кейннинг қанотдан узатган узатмаси анча ноаниқ чиқди
- 90+4'
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди
- 87'
"Тулкилар" сафида сўнгги ўзгариш: Варди ўрнига Ихеаначо майдонга туширилди
- 85'
ЗАРБАА! Тилемансининг зарбаси кучли, бироқ ноаниқ чиқди
- 83'
"Лестер"да ўзгариш: Барнс ўрнига Прат майдонга туширилди
- 80'
Регилоннинг жарима майдонига узатган тўпини Каспер ушлаб олди
- 79'
Эрик Дайер огоҳлантирилди
- 77'
Барнс жарима майдони ичида йиқилиб, ҳакамдан пенальти сўради. Рефери эса жим
- 72'
Бэйл жарима зарбасидан ўз омадини синаб кўрди, кучли зарба, аммо ноаниқ
- 70'
СЕЕЕЙВ! Соннинг яқин масофдан йўллаган зарбасини Каспер ажойиб сейв билан қайтарди
- 69'
ЗАРБААА! Мэдисон жарима майдони ташқарисидан ўз услубида зарба йўллади, бироз ноаниқ
- 67'
Тилеманс майдон марказида Кейнни йиқитди
- 66'
ВУУУҲ! "Тоттенхэм" ҳисобни қисқартириши мумкин эди, бироқ Кейннинг бош билан йўллаган зарбаси йки узатмаси анча ноаниқ чиқди
- 63'
Моуриньо навбатдаги ўзгаришни амалга оширди. Орье ўрнига қолдан дақиқаларда Винкс ҳаракат қилади
- 61'
Кейннинг аниқ зарбаси тўғри Каспернинг қўлига бориб тушди
- 60'
"Лестер"да ўзгариш. Кастань ўрнига Амарти туширилди
- 59'
ГООООООООЛ! Тоби Алдервейрелд ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Вардининг бош билан берган зарбаси Тобининг тиззасига етгиб дарвозадан жой олди
- 56'
Ўйин темпи бироз тушди. Жамоалар асосан майдон марказида ўйнашмоқда
- 48'
"Тоттенхэм"да мажбурий ўзгариш. Ло Чельсо ўйинни давом эттира олмади ва ўрнини Лукас Моурага бўшатиб берди
- 48'
Гол бекор қилинди. Мэдисон тўпни қабул қилишдан олдин воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетганди
- 47'
ГООООООЛ! Жастиннинг идеал узатмасини Мэдисон голга айлантирди
- 45'
Иккинчи бўлимга старт берилди
- 45'
"Тоттенхэм" иккинчи бўлимни ўзгариш билан бошлайдиган бўлди. Бэйл Ндомбеле ўрнига майдонга туширилди
- 45'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида
- 45+4'
Танаффус!
- 45+4'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Лестер" ҳисобни очди!
Нуқта қаршисига келган Варди тўпни марказга йўллаб, дарвозани ишғол этди.
- 45+3'
Жарима майдони ичида Орье Фофана қўполлик ишлатгани учун ҳакам пенальти белгилади.
- 45+1'
Сон қулай позицияга чиқиб бораётган Кейнга тўпни қолдирди. Бироқ кореялик ҳаракатни нотўғри амалга оширганди.
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшилди.
- 44'
Меддисон томонидан йўлланган зарбани Льорис ушлаб олди.
- 42'
Орьенинг зарбасидан кейин тўп Кастаннинг қўлига тегиб кетди. Бироқ қўл табиий ҳолатда эди ва ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 41'
Бурчакдан етказилган тўпга зарба берган Кейн мўлжалда бироз адашди.
- 40'
Кейн қанотда рақибидан тезликда ўтиб, Сонга пас узатди. Бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.
- 37'
Фофана ҳужумда Дайерга нисбатан қоида бузди
- 34'
Кейннинг жаримдан йўллаган зарбаси йўл-йўлакай жонли деворга тегиб, Касперга бориб тушди
- 32'
Олбрайтон огоҳлантирилди
- 31'
Ндомбеленинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 30'
Моуриньо жамоасида бугун "брак" паслар кўп учраяпти. Жамоа ҳужумга ўтишга қийналмоқда
- 28'
Тилеманс ҳужумда фол ишлатди
- 27'
"Тоттенхэм" рақиб жарима майдонни томонига ўта олмаяпти. "Лестер"да эса ҳужумлар охирига етмай қоляпти
- 22'
"Тулкилар"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, аммо Кастань тўп учун курашда Орьега имкониятни бой берди
- 20'
Олбрайтон қанотдан узатма берди, Вардининг зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 17'
ЗАРБАА! Мэдисоннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади
- 15'
"Тоттенхэм"дан тезкор жавоб. Кейн тўпни Сонга узатди, жанубий кореялик футболчи эса қарор қабул қилишда бироз шошди
- 14'
ВУУУУҲ! Мэдисоннинг жаримдан узатган тўпига Варди бош билан зарба йўллади, қайтган тўпга Фофана зарба беришга улгурмади
- 12'
Хойберг Мэдисонга нисбатан қўполлик ишлатди
- 12'
"Лестер"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ тўп Мэдисонгача етиб бормади
- 8'
Мэдисон ҳужумда фол ишлатди. Ўйин кескин курашларга бой ўтмоқда
- 6'
Мэдисоннинг жаримадан узатган тўпига Фофана бош билан зарба йўллади, ноаниқ
- 4'
Соннинг зарбасини ҳимояга қайтган Варди қайтарди
- 3'
"Тоттенхэм" учун қулай имконият. Кейн жарима майдони яқинида йиқитилди
- 2'
Тангуй жароҳат олган кўринади. У майдонда ўтириб олди
- 1'
Ндомбелега нисбатан қоида бузилди
- 1'
Учрашувга старт берилди! Ўйинни "тулкилар" бошлаб берди
- 0'
АПЛнинг 14-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ва "Лестер" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда. Учрашувни ушбу саҳифада матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин
Фикрлар