"Тоттенхэм" 5 нафар футболчи билан хайрлашади

"Тоттенхэм" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг режаларига кирмайдиган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

The Athletic нашрининг ёзишича, “шпорлар” жорий ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича 5 нафар футболчини сотиб юбормоқчи. Аниқроғи, дарвозабон Пауло Гассанига, ҳимоячилар - Дэнни Роуз, Хуан Фойт ва Серж Орье ҳамда ярим ҳимоячи Райан Сессеньон фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

“Тоттенхэм” юқорида номлари тилга олинган футболчиларни сотиши ёки ижарага бериши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!