"Тоттенхэм" А Сериянинг энг яхши дарвозабонини харид қилмоқчи

Италия А Сериясининг ўтган мавсумида энг яхши дарвозабон деб топилган "Рома" голкипери Миле Свилар фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ёзги трансферлар ойнасида Свиларни асосий дарвозабон Гульельмо Викариога эҳтимолий ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, 26 ёшли дарвозабон учун римликлар учун 70 миллион евро талаб қилади.

Жорий мавсумда Свилар барча мусобақалар доирасида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол ўтказиб юборди ҳамда 13 бор ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Маълумот учун, футболчининг "бўрилар" билан тузилган шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!