"Тоттенхэм" Сон Хен Миннинг "Эвертон"га қарши ўйинда четлатилиши бўйича аппеляция берди. Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 79 дақиқасида Сон Андре Гомеш оёқлари орасидан тўпни олиб қолишга уринганди, бироқ футболчи мувозанатни йўқотиб "шпорлар" ҳимоячиси Серж Орье билан тўқнашиб кетди ва жиддий жарохат олди.

Хакам аввалига кўполлик учун Сонга сариқ карточка кўрсатган. Аммо Гомешнинг жароҳати жиддийлигини кўрганидан сўнг кореяликга қизил карточка кўрсатиб ўйиндан четлатган эди.

Агар Англия футбол ассоциацияси Сон бўйича қарорни ўзгартирмаса, кореялик АПЛ бахслари учун уч ўйинга четлатилади.