"Тоттенхэм" "Арсенал" кўзлаган футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи

Франциянинг "Сент-Этьен" кллуби ҳимоячиси Вильям Салиба учун курашга "Тоттенхэм" ҳам қўшилди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 18 ёшли футболчи учун Лондоннинг бошқа бир клуби - "Арсенал" асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган эди. Бироқ, “шпорлар” уни ўз томонига оғдиришмоқчи ва унинг фикрини ўзгартиришига ишонишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Арсенал” Салиба учун "Сент-Этьен"га 30 млн евро тўлаши, футболчининг ўзи эса “канонирлар” билан 5 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Салиба ўтган мавсум "Сент-Этьен" сафида жами 19та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!