"Тоттенхэм" "Атлетико" футболчиси учун даъвогарлик қилмоқда

"Тоттенхэм" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Том Лемар трансфери бўйича иш олиб бормоқда.

The Independent нашрига кўра, лондонликлар футболчини январь ойида ижарага олмоқчи. Ушбу ижара "шпорлар" учун олти миллион еврога тушади. Шунингдек, шартномага Лемарни 60 миллион еврога сотиб олиш банди ҳам киритилиши мумкин.

Франциялик футболчининг ўзи ҳам қишда клубини алмаштириш ниятида. Олдинроқ, мадридликлар устози Диего Симеоне Лемар трансфери ўзини оқламаганини айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!