Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Йерри Мина фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли колумбиялик футболчига Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби харидор бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ЖЧ-2018 бошланишидан аввал Минани сотиб юбориши ҳақида эълон қилган эди. Бироқ, футболчи Колумбия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да ёрқин ўйинлар намойиш этганидан сўнг “Барселона” раҳбариятининг ҳам фикри ўзгарган бўлиши мумкин. Қолаверса Минанинг ўзи ҳам “Камп Ноу”да қолишни истамоқда.