"Тоттенхэм" "Барселона"га унинг нархини маълум қилди

CHERY AUTO

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле фаолиятни Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. "Mundo Deportivo" нашри тарқатган хабарга кўра, "Барселона" 23 ёшли футболчини сотиб олмоқчи.

Tecno

Ўз навбатида лондонликлар ўз футболчисини 60 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Унинг "шпорлар" билан амалдаги келишуви 2025 йилда якунига етади.

Маълумот учун, жорий йилги мавсумда Ндомбеле "Тоттенхэм" сафида Англия Премьер-лигасида 19 баҳсда иштирок этди ва 2 та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!