"Тоттенхэм" Бэйлнинг трансфери масаласида "Реал" билан музокараларни бошлади

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Реал" вингери Гарет Бэйл масаласида музокаралар олиб бормоқда.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра клублар аллақачон уэльслик футболчининг трансфери масаласида ўзаро алоқага чиқишган. “Шпорлар” собиқ футболчиси учун “қироллик клуби”га 30 млн евро тўлашга тайёр.

Ҳозирча бу борада “Реал”нинг қарори қандай бўлиши ва “Тоттенхэм” Бэйлни ҳозирми ёки ёзда сотиб олиши ҳақида ҳам аниқ маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, Бэйл “Тоттенхэм” сафида 2007-2013 йилларда тўп сурган ва шундан кейин “Реал”га кўчиб ўтган. У жорий мавсум 14 та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!