"Тоттенхэм" бор эътиборини Ройсга қаратмоқчи

CHERY AUTO

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Ройс фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Mirror нашрининг ёзишича 28 ёшли германиялик футболчига Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Айтиш лозимки, Ройснинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Марко Ройс пай қисмидан олган жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмади. У жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб яна “Боруссия” сафида ўйинларда иштирок этиб келмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию