"Тоттенхэм" бош мураббийи лавозимига номзодлар маълум бўлди

"Тоттенхэм" клуби "Брайтон" ва "Марсель"нинг собиқ бош мураббийи Роберто Де Зерби билан боғланиб, Игор Тудор истеъфога чиқарилгандан сўнг жамоани бошқаришга тайёр ёки йўқлигини сўради. Италиялик мутахассис эса ёзгача кутишни маъқул кўрмоқда, чунки у Англия Премьер-лигасида ишлашни истайди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Инсайдер маълумотига кўра, Лондон клуби шунингдек Шон Дайч, Ади Хюттер ("Монако"нинг собиқ мураббийи), Робби Кин ("Ференцварош"), Крис Хьютон ("Брентфорд"нинг собиқ устози) ва Гарри Реднапп номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда. Айтилишича, раҳбарият ғояларидан бири — мураббийлар штабига "Тоттенхэм"га алоқадор шахсни қўшиш, ҳатто у бош мураббий бўлмаса ҳам.

Маълумот учун, айни пайтда "шпорлар" АПЛ турнир жадвалида 30 очко билан 17-пағонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!