Ads

Лиссабоннинг “Спортинг” клуби сардори Бруну Фернандеш учун Манчестер грандларидан сўнг “Тоттенхэм” ҳам курашга қўшилди.

Correio da Manhã нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли португалиялик ярим ҳимоячининг агенти Мигел Пиньо “шпорлар” билан музокаралар ўтказиш учун Лондонга етиб келган. Таъкидлаш керакки, АПЛ гранди Фернандешни жамоадан кетиши кутилаётган даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксенга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Фернандеш ортда қолган мавсум Португалия чемпионатида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.