"Тоттенхэм" Эриксенни 50 млн фунт эвазига қўйиб юбориши мумкин

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Европада ёзги трансферлар ойнаси расман ёпилгунича ўз жамоасини ўзгартириши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” гарчи даниялик футболчининг шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етишига қарамай уни қўйиб юборишмоқчи эмас. Бироқ, агар унинг трансфери бўйича 50 млн фунтлик таклиф билдирилса, уни қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 27 ёшли Эриксеннинг ўзи “Реал”, “Барселона” ёки “Ювентус” клубларидан бирига ўтмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга эса “Атлетико” ҳам харидор бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!