Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўзининг бельгиялик ҳимоячиси Ян Вертонген билан амалдаги шартномани узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда London Evening Standard нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра томонлар 2020 йилнинг ёзигача ҳамкорликни узайтиришлари мумкин. Эслатиб ўтиш лозимки, 31 ёшли футболчининг “шпорлар” билан амалдаги келишуви жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Вертонген "Тоттенхэм" сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 256та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган.