"Тоттенхэм" футболчиси Моуриньо сабаб жамоадан кетмоқчи

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле мавсум якунлангач, жамоадан кетиши мумкин.

Lequipe нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли франциялик футболчи жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатлари ёмонлашгач, шундай қарорга келган.

Таъкидлаш керакки, “шпорлар” Ндомбелени 2019 йилнинг ёзида 60 млн евро эвазига сотиб олишган эди. У жорий мавсум 27 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!