"Тоттенхэм" ҳамшаҳаридан футболчи сотиб олади
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўз сафини ҳамшаҳари "Фулхэм" ярим ҳимоячиси Райан Сессеньон билан кучайтирмоқчи.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” 19 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришишган. Унга кўра “Тоттенхэм” Сессеньон учун ҳамшаҳарига 22 млн евро тўлашади.
Маълумот учун, Сессеньон ўтган мавсум АПЛда 35та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар