“Тоттенхэм” ҳайдаётган ўйинчига Моуриньо бошпана бермоқчи

“Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Ҳарри Уинкс ўзига янги жамоа топишига тўғри келмоқда. 26 ёшли футболчининг ҳаракатлари бош мураббий Антонио Контега умуман маъқул келмади.

Италиялик мутахассис бу ўйинчини ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан бери майдонга туширмай қўйган.

Маълумотларга қараганда, Уинкснинг агентлари ўз мижозини майдон марказига ўйинчи қидираётган “Рома”га таклиф қилди.

Римга келишидан аввал “Тоттенхэм”ни бошқарган Жозе Моуриньо Ҳаррига бошпана беришга қарши эмас.

Пойтахт клуби англиялик ярим ҳимоячини мавсум охиригача ижарага олишни реджалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!