"Тоттенхэм" ҳужумчиси Мексика клубига ўтади

"Тоттенхэм" форвади Винсент Янссен фаолиятини Мексиканинг "Монтеррей" клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Cancha нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда 25 ёшли голландиялик футболчи янги жамоасида тиббий кўрикдан ҳам ўтган. Бироқ, ҳозирча трансфери миқдори ва футболчининг маоши маълум қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Янссен рус клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Тоттенхэм” Янссенни 2016 йил АЗ-Алкмар клубидан 22 миллион евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида “шпорлар” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!