"Тоттенхэм" жароҳат олган Кудусга ўринбосар изламоқда
"Тоттенхэм" клуби янги ҳужумчи билан шартнома имзолашни тезлаштирмоқчи. Бу ҳақда "Telegraph Football" журналисти Майк МакГрат хабар бермоқда.
Манбага кўра, Моҳаммед Кудуснинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди. Шу сабабли, "шпорлар" бош мураббийи Томас Франк ҳужум чизиғига Кудуснинг ўрнини босувчи футболчи топмоқчи. Ганалик футболчи Англия Премьер-лигаси доирасидаги "Сандерленд"га қарши ўйинида жароҳат олган эди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 январ куни Лондон клуби АПЛ 21-тури доирасида сафарда "Борнмут" билан ўйнайди.



Фикрлар