"Тоттенхэм" Кейнни сотиб, мундиалнинг бронза медали соҳибини олиши мумкин
"Тоттенхэм" "Лейпциг" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. Журналист Кристиан Фалькнинг ёзишича, Йошко Гвардиол инглиз клубининг эътиборини тортган.
20 ёшли хорватни қўлга киритиш учун рақобатда ғалаба қозониш учун "шпорлар" ҳужумчи Харри Кейнни сотиши мумкин.
"Харри Кейн ҳамон "Бавария"нинг ҳужумчи позициясидаги асосий мақсади ҳисобланади. Англиялик футболчини немислар сотиб олиш қанчалик қийинлигини билишади, лекин у ҳали янги шартнома имзолагани йўқ, демак, ҳали умид бор.
Кейн шартномасини узайтирмаса, жамоа уни сотишга мажбур бўлади. Агар улар "Бавария" ёки "Реал" билан келишиб олишса, Гвардиол учун пул бўлади ва унинг инглиз клубига ўтиши осонлашади", - дейди Фальк.
Эслатиб ўтамиз, немис клуби футболчиси Қатарда бўлиб ўтган ёрқин ўйини билан ёдда қолди. У Хорватия билан мундиалнинг бронза медалларига эга чиққан.
Фикрлар