"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" етакчиларидан бирини таркибга қўшиб олишга яқин

  • 19 августа, 16:08
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Кристал Пэлас" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиш арафасида турибди. Бу ҳақда Николо Скира хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, трансфер суммаси 63 миллион еврони ташкил этади. Ҳозирги вақтда клублар бонусларни муҳокама қилишмоқда. Таъкидланишича, трансфер суммасининг 15 фоизи Эзенинг собиқ клуби - "Куинз Парк Рейнжерс"га берилади.

27 ёшли Эзе аллақачон "шпорлар" билан 2030 йилнинг ёзигача бўлган шахсий меҳнат шартномаси шартларини келишиб олган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "Кристал Пэлас" сафида икки учрашувда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатлар кўрсата олмади.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию