"Тоттенхэм" МЮ билан кураш олиб боришга тайёр

Британия ОАВ хабарига кўра, "Тоттенхэм" клуби "Интер" ҳимоячиси Диего Годинни харид қилишга уриниб кўрмоқчи.

Олдинроқ, миланликлар 34 ёшли футболчини ёзда қўйиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабар қилинган эди. Ўз навбатида "шпорлар" марказий ҳимоя учун тажрибали футболчи излашмоқда.

Жорий мавсумда уругвайлик футболчи "Интер" либосида 25 та ўйинда майдонга тушиб битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Годин учун АПЛнинг бошқа бир гранди "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдираётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!