“Тоттенхем” ниманинг эвазига МЮни “ер тишлатди”?

Премьер Лиганинг марказий учрашуви кеча “Олд Траффорд”да бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар 40 йил деганда йирик ғалаба билан қайтди. Ушбу беллашувда “қизил иблислар”нинг бир қатор муаммолари барибир ўз сўзини айтди. Қуйида учрашув таҳлили ҳақида сўз юритамиз.

Моуриньо шогирдлари учрашувни анча фаол тарзда бошлашди. Биринчи бўлим айниқса анча шиддатли тарзда кечди. Худди бутун мавсум шу йўсинда ҳаракат қиладигандек таассурот уйғотди. Бироқ уларнинг кўзлаган мақсади ғалаба учун етарли бўлмади.

Иккинчи бўлим бошларида “Манчестер Юнайтед” икки тезкор голни ўтказиб юборди ва барчаси тескарисига кета бошлади. Якунда МЮ мавсум стартидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилди. Уч ўйинда улар атиги уч очко жамғара олишди. Меҳмонлар таркибида Лукас Моура ҳар томонлама порлай олди.

Қандай қилиб “Манчестер Юнайтед” биринчи бўлимда яхши ўйнаб, якунда мағлуб бўлди, деган саволлар клуб мухлисларини ўйлантирмоқда. Бунга эса албатта бир қатор жавоблар бор.

  1. Моуриньонинг 3-5-2 схемаси ўзини оқламаяпти

Клуб “Брайтон”га қарши учрашувдан кейин ўз ўйинида ўзгаришлар қилиш кераклиги сезилиб қолди. Моуриньо мавсумолди йиғинларда анча иш берган ҳужумкор тизим – 3-5-2 ни танлади.

Андер Эррерани ҳимоя чизиғига яқинроқ жойга қўйиб Моуриньо кўпроқ 2-2-4-2 ўйин схемасига яқин ўйин намойиш қилди. Бундай услубда у 2017-йилда Антонио Конте жамоасини “таъзирини берганди”. Бу позицияда Эррера Лукас Моура ёки Деле Аллини қўриқлаши керак эди. У буни Азарга қарши ўшанда моҳирона бажарган эди.

“Челси”ни 2-0 га ютган ўша учрашувда МЮ да икки киши – Эррера ва Дармиан муҳим фигура бўлган эди. Улар биргаликда лондонликларнинг тўртта (икки ярим ҳимоячи ва икки ҳужумчи) футболчисини қуролсизлантиришга эришганди.

“Тақачилар”га қарши ўйинда бу вазифани Эрреранинг бир ўзи ромб шаклидаги ўйин схемасида бажаришига тўғри келди. Неманья Матич эса ярим ҳимояннг марказига жойлаштирилди. У қарши босимни кучайтириши зарур эди. МЮ ушбу тизимда бир қатор хавфли вазиятлар яратган бўлсада, аниқлик борасида нўноқлик қилишди.

Эррера эса Харри Кейндек ҳужумчига қарши ўйнашнинг “ҳадисини олмаган” ва ўтказиб юборилган голларда унинг айби катта бўлди. Хуллас, “ўзгача” рақибига қарши хато ўйин схемасини танлади.

  1. Лукаку ўзига ўхшамаяпти

Моуриньонинг ишончсизоиги юлдуз ҳужумчисига ҳам таъсир қилмоқда. Лукаку кўпинча катта учрашувларда ўзини кўрсатолмаётгани сабабли танқидларга учраб туради. Бироқ бу сафар бельгиялик ҳужумчи анча яхши ҳаракат қилган бўлсада, аниқ зарба йўллашнинг уддасидан чиқа олмади.

Айниқса, Денни Роузнинг хатосидан кейин амалга оширган ҳавфли зарбаси анча ёдда қолди. Агарда ўша зарбасини голга айлантирганида балки жамоадошларини тушкунликдан олиб чиққан бўлармиди. Кейинроқ боши билан зарба йўллади. Иккинчи бўлимда чап оёғи билан рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Аммо буларнинг бари дарвозадан жой олмади.

  1. Бечора Фил Джонс

Моуриньонинг ҳадеб ҳимоя чизиғини танқид қилавериши ҳимоячилар орасида ўзига бўлган ишончга таъсир қилгани кўриниб қолди. Эрик Байи ва Линделёф сафда бўлганида унга асосий таркибга кириш йўллари ёпиларди. Бироқ бу сафар айнан у ўйинни илк дақиқалардан бошлади.

Бу эса Моуриньонинг навбатдаги хатоси бўлди. Гарчи биринчи бўлимда Джонс бир қатор вазиятларда хатога йўл қўйган бўлсада, гол юз бермади. Бироқ иккинчи таймда унинг хатоси барибир голга сабаб бўлди. Бу ҳолат унинг жароҳат олгунига қадар давом этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!