"Тоттенхэм" президенти бу иши учун ўзини кечира олмайди
"Тоттенхэм" президенти Дениэль Леви 2017 йилда ҳимоячи Кайл Уокерни "Манчестер Сити"га сотганидан ҳануз афсусда. Журналист Ян Ледиманнинг фикрича, “шпорлар” хўжайини бу қарори учун ҳалигача ўзини кечира олмайди.
Қолаверса, Леви ўшандан буён ўзининг асосий футболчиларини бошқа "Манчестер Сити"га сотмасликка қарор қилган. Бу 2021 йилнинг ёзида ўзини намоён қилди, ўшанда "шаҳарликлар" ҳужумчи Ҳарри Кейн билан шартнома имзоламоқчи бўлишди, аммо рад жавобини олишди.
Эслатиб ўтамиз, Уокер "Манчестер Сити"га ўтганидан бери тўрт марта Англия чемпионига айланган. 32 ёшли ҳимоячи тез орада "шаҳарликлар" билан шартномасини узайтириши кутилмоқда.
Фикрлар