"Тоттенхэм" Санчес билан амалдаги шартномани узайтирди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўзининг колумбиялик ҳимоячиси Давинсон Санчес билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Унга кўра томонлар 2024 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекишган.

Маълумот учун, 21 ёшли Санчес “шпорлар” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 43та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган. У шунингдек Колумбия терма жамоаси сафида ҳам 8та ўйинда майдонга тушган.

Футболчининг тахминий трансфер нархи эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!