"Тоттенхэм" "Шахтёр" футболчисини таркибга қўшиб олмоқчи
Донецкнинг “Шахтёр” клуби ҳимоячиси Додо фаоолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Globo Esporte хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 22 ёшли бразилиялик футболчига “Тоттенхэм” жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Шпорлар” Додо учун “кончилар”га 20 миллион евро тўлашга тайёр.
Украиналиклар эса уни янада қимматроққа сотишни режалаштиришмоқда.
Додо “Шахтёр” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 5 та ўйинда иштирок этди ва жамоасининг 1 та голига ассистентлик қилди.
Фикрлар