"Тоттенхэм" Соннинг маошини оширмоқчи

  • 20 октябрь, 2020, 20:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жанубий Кореялик ҳужумчи Сон Хин Мин “Тоттенхэм”дан янги шартнома олади. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра, “шпорлар” 28 ёшли футболчининг маошини оширган ҳолда уни таркибда сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Янги келишув бўйича Сон ҳафтасига 150 минг фунт маош олиши мумкин. Ҳозир унинг ҳафталик маоши 140 минг еврони ташкил этади.

Сон “Тоттенхэм”га 2015 йилда “Байер”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган 5 йил давомида лондонликлар сафида 236 та ўйинда майдонга тушди ва 140 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!