"Тоттенхэм" тарбияланувчиси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

АҚШнинг “Шарлотт” клуби ҳимоячиси Антон Уокс вафот этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, 25 ёшли футболчи 19 январь куни эрталаб Жанубий Флоридадаги бахтсиз ҳодисада вафот этган.

“Биз чинакам ақл бовар қилмайдиган ота, меҳрибон ва ажойиб инсон бўлган Антон Уоксни йўқотганимиздан афсусдамиз. Антон “Шарлотт” клубининг бир қисми ва шу сабабли бутун жамоамиз бу фожиадан чуқур қайғуда. Биз унинг оиласи ҳақида ўйлаймиз ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз”, - деди клуб спорт директори Зоран Крнета.

Футболчининг ўлимига сувдаги бахтсиз ҳодиса сабаб бўлган. Унинг жасади Маями яқинида иккита қайиқнинг ҳалокатидан кейин топилган.

Маълумот учун, Уокс “Тоттенхэм” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Шарлотт”га ўтишдан олдин “Портсмут” ва “Атланта Юнайтед” клубларида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!