“Тоттенхэм” терма жамоа ўйинчисидан тезроқ қутилмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таркибини жиддий тарзда ўзгартираётган “Тоттенхэм” ўз ҳимоячиси Жед Спенсни Италиянинг “Интер” клубига сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

The Athletic нашри хабардор манбага таяниб маълум қилишича, Спенснинг ўзи ҳам  “Интер”га ўтишдан манфаатдор. Милан клуби Дензел Думфрис “Реал”га сотилганидан кейин янги ўнг қанот ҳимоячисини изламоқда.

Ҳозирда “Интер” мутасаддилари “Тоттенхэм” билан музокараларни давом эттирмоқда. 26 ёшли англиялик футболчи трансфери қиймати тахминан 30 миллион евро (25,6 миллион фунт)ни ташкил қилиши мумкин.

Спенс ҳимоянинг ҳар икки қанотида ўйнай олади, аммо “Тоттенхэм” бош мураббийи Роберто Де Дзербининг қанот ҳимоячилари позициясидаги устувор танловлари Педро Порро ва Дестини Удожи ҳисобланади.

Бундан ташқари, “Тоттенхэм” бу ёзда эркин агент сифатида тажрибали Энди Робертсонни ҳам ўз сафига қўшиб олди. Бу эса Спенснинг Шимолий Лондонда ўйин амалиётига эга бўлиш имкониятларини янада пасайтиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!